Саудия қироли минг нафар мисрликни меҳмон қилади

Саудия қироли минг нафар мисрликни меҳмон қилади

Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз ҳаж ибодатини адо қилиш учун мисрлик полиция ва қўшин ходимларидан шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларидан минг нафарини меҳмон қилади.

Саудия ва Миср ОАВ бу Ҳаж ва умра учун икки ҳарам хизматкори меҳмонлари дастури доирасида амалга оширилаётгани ҳақида хабар тарқатган.

Жорий йил 19 августда бошланиб 24 августда тугайдиган ҳаж мавсумида Саудия Арабистони қироллиги 3,5 миллион кишини кутиб олиши кутилмоқда.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!