Саудия Арабистонида дунёнинг энг йирик туялар касалхонаси очилди

Саудия Арабистонида дунёнинг энг йирик туялар касалхонаси очилди

Саудия Арабистонининг Ал-Қосим вилоятида туяларни даволаш ва ўрганишга ихтисослашган дунёдаги энг йирик марказ ишга тушди, дея хабар бермоқда “Ал-Арабия”. 

Етмиш минг квадрат метр майдонда жойлашган марказни барпо этиш учун 100 миллион риёл (26,7 миллион АҚШ доллари) сарфланди. Бу ерда замонавий жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, 160 хилдан зиёд таҳлилларни ўтказиш имконияти мавжуд. Марказнинг очилиш маросимида Ал-Қосим вилояти ҳокими, шаҳзода Файсал ибн Мишал иштирок этди. 

Шунга ўхшаш марказлар Дубай ва Қатарда ҳам мавжуд. Дубайдаги туялар касалхонаси учун 10 миллион доллар сарфланган ва у 2017 йилнинг декабрида ишга тушган. Қатардаги марказ эса 2015 йилда очилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!