Самарқандлик фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқандлик фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 2018 йил 11 ноябрь куни тушган хабарга кўра, «Кумушқирғоқ» МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолган.

Оқибатида фуқаро иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, касалхонага келтирилганида вафот этган. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!