Самарқандда оммавий муштлашув: 3 нафар туркиялик жароҳат олди (ВИДЕО)

Самарқандда оммавий муштлашув: 3 нафар туркиялик жароҳат олди (ВИДЕО)

Кеча 6 ноябрь куни Самарқандда қурилаётган кўп қаватли бинолардан бирининг қурувчилари орасида оммавий мушлашув содир бўлди, деб хабар қилмоқда Газета.уз.

“Ҳуқуқни сақлаш органларидаги манбаага асосан, уч нафар туркиялик мутахассислар қурилиш майдончасида исиниш учун олов ёқишган. Уларнинг ёнига ўзбекистонлик қурувчи келганда улар орасида тортишув юз берган. Кейин бу муштлашувга айланиб кетган ва унга яна 6 нафар қурувчи қўшилган”, - дейилган хабарда.

Муштлашувда 4 киши тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилишган. Улардан 3 нафари Туркия фуқаролари.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 277 моддасига (Оммавий безорилик) асосан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!