Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: йўловчи “Матиз” олд ойнасидан учиб чиқиб кетган (видео)

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: йўловчи “Матиз” олд ойнасидан учиб чиқиб кетган (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда юз берган даҳшатли ЙТҲ видеоси тарқалмоқда. Бу ҳақда "zarnews.uz" хабар тарқатди.

Тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, воқеа 10 сентябрь куни тахминан соат 7.30 ларда Ибн Сино кўчасида юз берган.

ФОЖИА ВИДЕОСИ

"Нексия 3" автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланаётган "Нексия" автомашинаси (такси) билан тўқнаш келган. Натижада "Нексия 3" автомашинаси қарама қарши йўналишда ҳаракатланаётган "Матиз" (такси) автомашинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида “Матиз” автомашинасидаги йўловчи аёл олд ойнадан учиб чиқиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!