Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: ҳайдовчи 3 та қизни уриб юборган (видео +18)

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: ҳайдовчи 3 та қизни уриб юборган (видео +18)

9 октябрь куни соат 22:30да Самарқанд шаҳар «Регистон» маҳалласи Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” базмгоҳи қаршисидан ўтувчи автомобил йўлида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Самарқанд ИИБ.

Қайд этилишича, И.К фамилия исмли ҳайдовчи бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси билан йўлни кесиб ўтаётган Каттақўрғон туманида яшовчи пиёдалар: 08.10.1996 йилда туғилган И.У., 26.07.1996 йилда туғилган О.У., ва 16.07.1994 йилда туғилган Х.У.ни уриб юборган.

Натижада пиёдалар тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига даволаниш учун ётқизилган.

Ҳозирда жабрланувчилар И.У. ва Х.У. аҳволи ўртача даражада, жабрланувчи О.У. эса оғир аҳволда шифохонада ётиб даволанмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқда гувоҳлар томонидан воқеа жойидан олинган ВИДЕО жойлаштирилди (+18).

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!