Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 18 январь куни келин-куёв ис газидан вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Олов ўчгач, сизган газ туфайли уйқудаги келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, келин-куёвнинг яқинлари жасадни кўмиб юборган ва бу тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!