Жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 10:10 ларда Самарқанд шаҳри Шодлик маҳалласи С.Бухорий кўчасида жойлашган уйда можаро бўлаётганлиги юзасидан Шодлик МФЙ га хонадон қўшнилари томонидан мурожаат келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан маҳалла вакиллари ҳамда унга бириктирилган Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, психолог кичик сержант Н.Санақуловалар етиб боришган вақтда, оиладаги эр-хотин У.Н. ва Б.Д. ўртасида жиддий можаро бўлаётганлигига гувоҳ бўлишган. Оиланинг психологик ҳолати оғир эканлиги натижасида У.Н.нинг турмуш ўртоғи Б.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида яшаб турган уйининг 3 қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги аниқланди.
Тезкор олиб борилган қутқарув ишлари натижасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан 2002 йилда туғилган Б.Д.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Воқеа юзасидан хонадон эгалари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳозирги вақтда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл, ушбу қилган ишидан қаттиқ афсусда эканлигини айтмоқда.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.