Самарқандда аёлни ечинтириб, буни видеога олган ИИБ ходими устидан суд давом этмоқда

Самарқандда аёлни ечинтириб, буни видеога олган ИИБ ходими устидан суд давом этмоқда

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни давом этмоқда, деб ёзади Repost.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а» банди,  шунингдек, 241-моддада (Жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

19 октябрь куни бошланган суд мажлисларида айблов хулосаси, судланувчи С. Умаровнинг ҳамда жабрланувчи Н. Тошматованинг кўрсатмалари тингланди. Суд тергови бўлиб ўтди, унинг доирасида гувоҳлар сўроқ қилинди. Суд жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида тезкор вакил Санъат Умаров ва бошқалар аёл кишини ўғирлик қилганликда айблаб ҳақорат қилган ва ечинишга мажбурлаганди. Умаров ушбу жараённи видеога ёзиб олган, тасвир кейинчалик интернетда тарқалиб кетганди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида қип-яланғоч ечинишга мажбур қилинган гумонланувчи аёл ўғли билан биргаликда ўғирлик билан қўлга тушгани хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!