Самарқандда 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Самарқандда 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 18 ноябрь, чоршанба куни ичида 20 нафар йўловчиси бўлган «Golden Dragon» русумли автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 ноябрь куни соат 22:30 да ҳайдовчи A.И. бошқарувида бўлган автобус 20 нафар йўловчи билан Самарқанд—Бухоро М-37 автомобиль йўлининг 13-километрида ағдарилиб кетган.

Ҳайдовчи автобусни бошқариб келаётган вақтида асфальт қисми сирпанчиқ бўлгани сабабли автомашина бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг транспорт воситаси йўлнинг ўнг томон қисмидаги пастликка ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Самарқандда 20 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди

Фото: Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати

Оқибатда автобусда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар A.Б. ва Ф.Р.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳодиса содир бўлган жойга тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб келган ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!