Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куни кеча, яъни 14 март куни қизи Н.Р.нинг “Instagram” ижтимоий тармоғидаги профилига “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келганлиги, профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21.00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.