Саккиз проф боксчимиз 2 март куни Пучхонда рингга кўтарилади

Саккиз проф боксчимиз 2 март куни Пучхонда рингга кўтарилади

Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучхон шаҳри 2 март куни навбатдаги профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади.

Ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик 8 нафар проф боксчи ҳам рингга чиқади. Кечанинг марказий жанги ҳам бевосита ҳамюртимиз иштирокида кечади. Шаҳзодбек Шаробиддинов (6 ғалаба, 1 мағлубият) филиппинлик Конрадо Танамор (12 ғалаба, 5 мағлубият) билан тўқнаш келади.

Аввал хабар берганимиздек, Кореядаги турнирда Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов дебют жангини ўтказади. Кичик Дўсматовга филиппинлик 28 ёшли Жовер Амистосо (5 ғалаба, 2 мағлубият) рақиблик қилади. Фарёзбек ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақаларда 8 та жанг ўтказган ва 5 ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.

Боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари:

Шаҳзодбек Шаробиддинов - Корнадо Танамор

Ҳусниддин Мараимов - Туоҳатасен Саилибиеке

Шоҳбозбек Толибжонов - Тангжиаерке Асихаер

Эгамберди Нуриддинов - Дарил Амонсио

Довруғбек Ибрагимов - Марк Салес

Фарёзбек Дўсматов - Жовер Амистосо

Сирочбек Исмоилов - Жаэ Жун Го

Дониёрбек Ҳайталиев - Минг Вей Лиу


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!