Россиялик олигархлар Украинага миллиардлаб доллар хайрия қилишмоқчи

Россиялик олигархлар Украинага миллиардлаб доллар хайрия қилишмоқчи

Россиялик олигархлар Ғарб санкцияларидан қутулиш учун Украинага миллиардлаб хайрия қилишга тайёр, деб ёзади Германиянинг Handelsblatt газетаси.

Канада Молия вазирлиги раҳбари Кристи Фриленднинг сўзларига кўра, ташаббус олигархларнинг ўзидан чиққан: "Улар Россия Федерациясининг Украинага қарши бошлаган тажовузкор урушига рози эмаслар, бироқ Москвадан репрессия таҳдиди туфайли унга қарши ҳеч нарса дея олмайдилар".

Фриланднинг сўзларига кўра, россиялик олигархлар унга қуйидаги келишувни таклиф қилишган: улар активларнинг катта қисмини Ғарбга жўнатишади ва улар санкциялар рўйхатидан чиқарилади. Улар билан музокаралар ҳали дастлабки босқичда.

Бундай битим барча томонлар учун маълум фойда келтириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!