Россия ва Украина ҳукумати маҳбуслар алмашинувини эълон қилди

Россия ва Украина ҳукумати маҳбуслар алмашинувини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 60 нафар россиялик ҳарбий хизматчи «Киев режими назорати остидаги ҳудуддан» қайтарилган, улар «асирликда ўлим хавфи остида қолган».

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак, ўз навбатида, алмашув давомида 60 нафар украиналик ҳарбий – 58 эркак ва икки аёл мамлакатга қайтганини айтди. Улардан 34 нафари Мариуполдаги «Азовстал» заводида жанг қилган ва кейинчалик ўзини ўзи эълон қилган ДХРдаги Еленовская колониясида сақлашган.

Бир кун аввал, президент Владимир Зеленский ўзининг кечки нутқида, алмашиш натижасида тўрт нафар офицер, 46 нафар сержант ва оддий аскар Украинага қайтганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!