Россия Мудофаа вазирлиги Москвага зарба берилганини тасдиқлади

A A A
Россия Мудофаа вазирлиги Москвага зарба берилганини тасдиқлади

Москвадаги биноларга ҳужумда Украина Қуролли кучлари саккизта самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланган. Барча дронлар урилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Ҳужумда саккизта самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати иштирок этди. Душманнинг барча дронларига зарба берилди”, дейилади хабарда.

Украинанинг учта учувчисиз самолёти электрон уруш орқали бостирилди, бештаси Москва вилоятида Панцир-С ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилди, деди вазирлик.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва мери Сергей Собянин 30-май куни эрталаб УАВ ҳужуми натижасида бир нечта биноларга кичик зарар етганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!