Таъкидланишича, ушбу ижтимоий тармоқ 12 мартдан 14 майгача бўлган вақт оралиғида уч футболчи Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймарни сезиларли даражада бойитган.
Уларнинг ҳар бири икки ой ичида ҳомий ва ҳамкорларнинг 4 тадан реклама постини ўз саҳифасида эълон қилган. 219 миллион обуначиси бўлган Роналду бу орқали 2,1 миллион евро фойда кўрган бўлса, Месси (151 миллион обуначи) 1,45 миллион евро, Неймар эса (138 миллион обуначи) 1,33 миллион евро даромад топган. Шундай қилиб, битта реклама пости Роналдуга ўртача 526 минг евро, Мессига 363 минг евро, Неймарга эса 333 евро даромад келтирган.
Тўртинчи ўриндан 2011 йилда фаолиятини якунлаган афсонавий баскетболчи Шакил O'нилл жой эгаллади. Дастлабки учликка қараганда, унинг обуначилари сони камроқ (17 миллион) ва шунга мос равишда битта реклама постининг нархи 40,8 минг евро. Бироқ Шакил икки ой ичида 16 та шундай пост жойлаб, яхшигина даромад орттириб олган(653 минг евро).
Шунингдек, топ-10 таликдан Дэвид Бекҳэм (453 минг евро), ҳиндистонлик крикет устаси Вират Коҳли (424 минг евро), Златан Ибрагимович (206 минг евро), баскетболчи Дуэйн Вейд (128 минг евро), Дани Алвес (120 минг евро) ва британиялик боксчи Энтони Жошуа (109 минг евро) жой олди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.
Вазирлик томонидан қайд этилганидек, мамлакатда амалга оширилаётган бундай янгиликлар табиий компонентлар асосидаги юқори сифатли дори воситалари орқали биофармацевтика саноатини ривожлантириш имконини беради.
Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, юз, бўйин, қўл, оёқ ва сон қисмларидан куйиш жароҳатларини олган икки бола ҳам вафот этди, дейилади хабарда.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.
"Европа таажжубда, Доналд Трамп Россияни улар учун хавф деб ҳисобламаса, нима учун NATO аъзоларидан Ялпи ички маҳсулотларнинг 5 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни талаб қилмоқда?"