Репер Моргенштерн миллий хавфсизлик учун таҳдид — Украина

Репер Моргенштерн миллий хавфсизлик учун таҳдид — Украина

Россиялик репер Моргенштерн (Алишер Валеев) Украинанинг “қора рўйхат”ига киритилди ва унга Украинага “қадам босиш” тақиқланди. Бу ҳақида Украина Маданият вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинган.

Репер мамлакат хавфсизлигига таҳдид қилувчи шахслар қаторига киритилган. Аниқ сабаблар ва чекловнинг қанча муддат давом этиши масаласига ойдинлик киритилмаган. Қора рўйхатда эса 181 нафар шахс исм-шарифи жамланган.

Моргенштерн тез орада Киев, Запороже ва Харковда концерт ўтказишни режалаштираётган эди. У апрель ойининг бошларида Украинага боришдан қўрқаётганини айтиб чиққанди. Унинг қўрқувига Одесса билан боғлиқ ҳодисалар сабаб бўлган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!