Рекорд янгиланди: 78 ёшли сурхондарёлик отахон талаба бўлмоқчи

Рекорд янгиланди: 78 ёшли сурхондарёлик отахон талаба бўлмоқчи

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1941 йил 13 апрелда таваллуд топган фуқаро Маматқул Бердиалиев ҳужжат топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маматқул бобо ҳали бардам эканлигини таъкидлар экан, биринчи йўналиш сифатида “Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши”ни, иккинчиси “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, учинчи эса “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш" йўналишларини танлашини айтиб ўтди. Маматқул Бердиалиев келгусида олий маълумотга эга бўлиб, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Бундан аввал, 72 ёшли абитуриент – Холиқов Тоштемир Асқарович Фарғона давлат университетининг кундузги бўлимида ўқиш учун ҳужжат топширган эди. У 1947 йил 10 январда туғилган ва Қува туманида истиқомат қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда республика Олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатга олинаётган 50 ёшдан ошган фуқаролар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бунга сабаб бу йилдан бошлаб, ёшга доир чекловларнинг амал қилмаслиги бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!