Рамзан Қодиров Лисичанскнинг тўлиқ қуршаб олинганини эълон қилди

Рамзан Қодиров Лисичанскнинг тўлиқ қуршаб олинганини эълон қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳри қуршаб олинганини айтди.

“Тез орада шаҳарга кенг миқёсли ҳужум бошланади, деб тахмин қилиш керак”, — деб ёзган Қодиров Телеграм'даги каналида.

Республика раҳбари тегишли тезкор маълумотни Ахмат-Хажжи Қодиров номидаги полиция махсус полки командири Замир Чалаевдан олганини тушунтирди.

Қодировнинг қайд этишича, “шаҳардан барча кириш ва чиқишлар тўсиб қўйилган”.

"Сиз қамалнинг зич ҳалқасини ёриб ўта олмайсиз, ҳатто сиз қаттиқ ҳаракат қилсангиз ҳам", деди Чеченистон раҳбари.

ЛПР ҳарбий бўлими вакили Андрей Марочко қуршов ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари гуруҳи шаҳарни тарк этиш имкониятидан маҳрум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!