Қўшимча: хоразмлик фуқаронинг коронавирусга чалингани аниқ эмас

Қўшимча: хоразмлик фуқаронинг коронавирусга чалингани аниқ эмас

Хоразм вилоятида бир киши коронавирусга чалинишда гумонланмоқда. Бу ҳақда UzReportTV эфирида Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.

«Лекин шуни яхши билишимиз керакки, касаллик белгилари ва лаборатория таҳлиллари асосида якуний ташхис қўйилади.

Минглаб фуқароларимиз хориждан ватанга қайтишда давом этмоқда. Албатта, улар ҳам гумонланувчи сифатида текширилиб, тиббий назорат ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар барча вилоятларда олиб борилмоқда. 

Шундай ишларни тўлақонли амалга ошириш учун яна 32та лаборатория жалб этилди. Россиядан 14 минг дона тест тўплами харид қилинди. Бу борада имкониятларимизни ошириш ва мутахассисларни тайёрлаш ишлари давом этмоқда», деган Алматов Тошкент шаҳридан ташқари яна қайси вилоятларда коронавирус аниқлангани тўғрисидаги саволга жавобан.

  • Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни аниқланганди. Бир ҳафта ўтиб беморлар сони 43 нафарга етди - бугун Швейцария ва Туркиядан келган ўзбекистонликларга коронавирус ташхиси қўйилди.

UPD: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Kun.uz’га хабар қилишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган, у коронавирус беморлари рўйхатига киритилган, такрорий текширувда, бошқа тест текшируви натижасида эса унда коронавирус тасдиқланмаган. Айни вақтда у карантинда сақланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!