Қумқўрғонда фуқаро 4 нафар талабани чув туширли

Қумқўрғонда фуқаро 4 нафар талабани чув туширли

Қумқўрғон туманидаги Агросаноат техникуми ходими А.М.га пул зарур бўлиб қолади. У ўйлай-ўйлай техникумга шу йил ўқишга қабул қилинган талабаларни чув туширмоқчи бўлади. У талабаларни алдаб, 2021 йил ўқув йили учун қисман контракт пулларини тўлаб беришини айтади.

А.М. Халқобод маҳалласида яшовчи М.Б.дан 1000000 сўм, Азларсой маҳалласида яшовчи Х.Қ.дан 1500000 сўм, Боғаро маҳалласида яшовчи Ж.И.дан 1045000 сўм ва бошқалардан жами 5400000 сўм пулларни олиб, ўзлаштириб кетади.

Талабалардан бирининг ота-онаси буни пайқаб қолгач, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Ва А.М.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!