Қозоғистондаги ўқув полигонида портлаш юз берди. Жароҳатланганлар бор!

Қозоғистондаги ўқув полигонида портлаш юз берди. Жароҳатланганлар бор!

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилинишича, 21 сентабрь куни Қозоғистоннинг махсус жиҳозланган ўқув полигонида, Арис шаҳридан 60 км узоқликда ўқув машқ полигонида вайрон қилиш ишлари олиб борилган. Иш жараёнида ўқ-дориларнинг бир қисми ўз-ўзидан портлаб кетган.

Портлашда, шартнома бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилардан ўнта миначилар яраланган.

Жабрланганлар Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг дала шифохонасига ётқизилган. Уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда воқеанинг сабаб ва ҳолатлари ўрганилмоқда, тергов ҳаракатлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!