Қозоғистонда носвой сотганлар 92 минг тенгедан ортиқ (тахминан 2 миллион 571 минг сўм) жаримага тортилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига таяниб, “Polisia.kz” хабар берди.
18—31 март кунлари аҳоли ўртасида носвойнинг зарари, уни сотиш бўйича тақиқланган талабларга тадбиркорлар томонидан риоя қилиш зарурлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилади.
Ҳозирги кунда “Халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида”ги кодексда чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини, жумладан, носвойни олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатишни тақиқлаш назарда тутилган. Чекмайдиган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш 25 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида ёки 92 минг тенгедан ортиқ (тахминан 2 миллион 571 минг) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, — дейди Ички ишлар вазирлиги вакили Шингис Алекешев.
Эътибор беринг, Қозоғистон парламентида вейп ва чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш учун жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, мазкур тадбирлар мамлакатимиз келажаги сифатида, энг аввало, ёш авлод саломатлигини таъминлашга қаратилган, — деди Алекешев.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 15 март куни Миллий қурултойнинг учинчи йиғилишида нутқ сўзлаган эди. У қозоғистонликларнинг соғлиғига зарар етказувчи гиёҳвандлик ва бошқа моддалар, жумладан, носвойнинг зарари ҳақида гапирган.
Носвой истеъмол қилиш энг зарарли ва уятли одатлардан биридир. Носвой антисанитария шароитида қўлбола усулда ишлаб чиқарилади. Унда турли касалликлар, жумладан, саратон касаллигини келтириб чиқарадиган моддалар мавжуд. Носвойни ишлаб чиқариш ва тарқатиш 2015 йилда тақиқланган. Лекин у ҳали ҳам кўчада, ҳатто озиқ-овқат дўконларида очиқ-ойдин сотилмоқда, — деган эди Тўқаев.
Ўшанда президент ҳуқуқ-тартибот идоралари бу муаммони ҳал қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётганини айтганди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Европа Иттифоқи ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги танлов муқаррар бўлиб қоладиган лаҳзагача биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида фаолиятимизни давом эттирамиз.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.