Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина бўйича саммитга вақт топа олмади

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина бўйича саммитга вақт топа олмади

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Швейтсарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик конференциясига жуда банд бўлганлиги сабабли ўз вакилларини юбора олмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Озодлик» радиоси.

ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров ушбу тадбир Қозоғистон иштирокидаги халқаро тадбирлар жадвалида йўқлигини айтди.

Саммит иштирокчилари давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни талаб қилувчи якуний коммюникени қабул қилдилар; Украинадаги барча ядровий объектлар, шу жумладан рус қўшинлари томонидан босиб олинган Запороже атом электр станцияси хавфсизлигини кафолатлашга чақиради; Қора ва Азов денгизларида сузиш эркинлигини таъминлаш; маҳбусларни «ҳамма учун» формуласи бўйича алмаштириш; барча манфаатдор томонлар иштирокида тинч музокаралар олиб борилишини таъминлаш. Тадбир иштирокчиларининг ҳаммаси ҳам коммюникени қўллаб-қувватламади.

Украина бўйича навбатдаги тинчлик конференцияси Саудия Арабистонида бўлиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!