Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди

Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди

Қозоғистон янги "KazSat-2R" космик алоқа тизими ёрдамида қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги фойдаланувчиларга энг сўнгги телекоммуникация хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.

Қозоғистон 2011 йилдан бери орбитада "KazSat-2" космик қурилмасини алмаштириш учун режадагидек "KazSat-2R"ни ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда. Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг хабар беришича, Операцион сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада тахминий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади.

"KazSat-2R" космик кема манбалари “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида белгиланган йўлдошли алоқа каналларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Бу эса мамлакатнинг чекка қишлоқлардаги, шунингдек, чегара давлатлари – Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондаги фойдаланувчиларга кенг кўламда кўп тармоқли интернетга кириш, телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминлайди", – дея белгиланган қайдномада.

Республика космик алоқалар маркази 2016 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Халқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инвестиция таклифи юзасидан ишлаб чиқарилган лойиҳа устида ишламоқда. Айни пайтда "KazSat-2" космик кемасини режадагидек алмаштириш учун "KazSat-2R" космик алоқа тизимини яратиш ва ишга тушириш бўйича техник топшириқларнинг молиявий ва иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунда "KazSat-2" ва "KazSat-3" миллий космик воситалари муваффақиятли фаолият юритмоқда. 15 та сунъий йўлдош операторлари уларнинг ресурсларидан фойдаланади.

Turon24

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!