Қозоғистон мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқади

Қозоғистон мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқади

Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича давлат комиссияси Республика Президенти Қасим-Жомарт Токаевнинг фармони билан ташкил этилган бўлиб, у «Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ахборот-ҳуқуқий тизими» веб-сайтида эълон қилинган.

Шунингдек, Президент қарори билан давлат комиссияси таркиби ва низом тасдиқланди. Токаев 2019 йил 25 декабргача республика мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш концепциясини ишлаб чиқишни топширди. Ҳаракатлар режаси 2020 йил 29 февралгача ишлаб чиқилиши керак бўлган Қозоғистон ҳукуматига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик куни Қозоғистонда ҳар йили 16-17 декабрь кунлари нишонланади. 1991 йил 16 декабрда Қозоғистон ССР Олий Кенгаши «Давлатнинг мустақиллиги ва суверенитети тўғрисида» қонун қабул қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!