Қойил! Дубайда туш кўриш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Қойил! Дубайда туш кўриш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Дубайда INDEX интерьер мебеллар бренди ўз маҳсулотлари доирасида дастлабки "Туш синови" жаҳон чемпионатини ўтказмоқчи. Бу ҳақда Islam–today сайти хабар берди.

Иштирокчилар осон бўлмаган шартларни бажариши керак, яъни улар кўргазмага ташриф буюрганлар орасида мазкур залда тезроқ ухлашлари керак бўлади.

Мусобақа 3 соат соат давом этади. Энг узоқ ва мароқли ухлаган иштирокчи ғолиб бўлиши мумкин.

Чемпионат қатнашчилари мусобақада иштирок этиш учун мароқ билан ухлаётган суратини Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаши  керак. Ғолиб чемпионат ташкилотчисининг дизайнерлик ётоқ кравоти билан тақдирланади.

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!