Қозоғистонда кучга кирган конституциявий ўзгаришлар Қoсим-Жўмарт Тўқаевга президент сайловида яна иштирок этиш имконини беради
Бу ҳақда Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевнинг мурожаатига кўра расмий шарҳ берди.
Унга кўра, янги конституцияда кўзда тутилган чекловлар фақатгина ушбу ҳужжат асосида сайланган шахсларга қўлланилади. Демак, Қoсим-Жўмарт Тўқаев эски конституция асосида сайлангани учун унинг муддати ҳам “ноллашади”.
Тўқаев ташаббуси билан қабул қилинган Қозоғистон Конституциясининг янги таҳририда президентнинг ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди, икки палатали парламент ўрнига бир палатали парламент жорий этилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу ўзгаришлар давлатни “суперпрезидентлик” бошқарув шаклидан “нуфузли ва таъсирли парламентга эга” президентлик республикасига ўтказишга қаратилганини таъкидлаган эди. Бироқ мутахассислар бу тузатишлар амалда айнан президент ҳокимиятини кучайтиришини қайд этишганди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Анқарада бўлиб ўтган НАТО саммитидан сўнг альянс раҳбарлари учрашувларида асосий эътибор тинчликка эмас, уруш ва қайта қуролланиш масалаларига қаратилганини билдирди.