Қорақалпоғистонлик фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди, аммо...

Қорақалпоғистонлик фуқаро 20 та тарихий кўза топиб олди, аммо...

Қоракалпоғистоннинг Қонликўл тумани, «Жана қала» овулида яшовчи Менлибай Бабақулов далада қазиш ишларини олиб бораётганда қадимги кўзаларни топиб олди. Бу ҳақда «Makan.uz» хабар берди.

Менлибай бу кўзаларни жорий йилнинг 12 октябрь куни топиб олган. Икки кун давомида Менлибай бир жойнинг ўзидан узунлиги 40 сантиметр келадиган 20 дона кўзани қазиб олади.

Бу ҳодиса ҳақида туман ҳокимлигига хабар беради. Лекин топилмага қўни-қўшнилардан бошқа ҳеч ким қизиқиш билдирмайди.

Шундан кейин ОФЙ раҳбари Дарябай Абдуллаев билан маслаҳатлашиб, Нукус шаҳридан тарихчи Ғайратдин Хожаниязовни чақиришади. Олим кўзалардан намуна олиб, улар топилган жойга яқинлашмасликни тайинлаб кетади.

— Ҳозир орадан шунча пайт ўтди. Бошиб қотган, бу кўзаларни кимга топширишим керак? — таажжубланади Менлибай Бабақулов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!