Қорақалпоғистонда Султон Увайс тоғ тизмалари ҳудудида 75 миллион йил аввал яшаб ўтган динозавр суяклари топилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
Қайд этилишича, мазкур топилма Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети олимлари ҳамда Ўзбекистон Давлат геология музейи вакилларининг қўшма изланишлари натижасида аниқланган.
Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмадшаевнинг сўзларига кўра, ушбу динозавр Ўзбекистон ҳудудида Бўр даврида — 100−65 миллион йил аввал яшаб ўтган. Унинг умуртқа суяги, илик суяги ва катта болдир суяги аниқланган.
“Бўр даврида Ўзбекистон ҳудудида денгиз бўлган жойлар бор, қуруқ бўлган жойлар бор. Шу жойларда динозаврларнинг юрган излари, суяклари чиқиб келиши бу фанга ҳам, умуман аҳолига ҳам қизиқарли. Айниқса, ҳозир туризмни ривожлантириш учун музейлар керак, шунақа объектлар керак”, – дейди Аҳмадшаев.
Ҳозирда ҳудудда топилган суяк қолдиқларининг қайси турга мансублигини аниқлаш бўйича изланишлар давом этмоқда. Тадқиқот якунлангач, топилмалар Давлат геология музейига топширилади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.