Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасига янги прокурор тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан адлия катта маслаҳатчиси Алламбергенов Фархат Ембергенович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Ф.Алламбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Ф.Алламбергенов 1997 йилдан 2017 йилга қадар прокуратура органлари тизимида турли масъул лавозимларда хизмат қилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!