“Қора ният” сериалидаги Шаҳика ва Керем турмуш қурмоқда

“Қора ният” сериалидаги Шаҳика ва Керем турмуш қурмоқда

Турк киносаноатининг таниқли вакиллари Несрин Жавадзаде ва Гўкҳан Алкан муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашга аҳд қилди. “Измир” журналининг Инстаграм саҳифасида маълум қилинишича, актёр Датча туманидаги оилавий кечки овқат вақти қайлиғига турмушга чиқишни таклиф қилган.

Несрин ва Гўкҳан “Қора ният” сериалида бирга суратга тушган. Несрин Жавадзаде турк кинематографиясининг энг ёрқин актрисаларидан бири саналади. Унинг иштирокидаги деярли барча лойиҳалар муваффақиятли чиққан. Айниқса, “Қора ният”даги иштироки сабаб машҳурликка эришган, аммо режиссор билан келишмовчилик туфайли лойиҳани эрта тарк этган.

Юлдузли жуфтликнинг унаштирув ва тўй санаси номаълум. Бу ҳақда улар кейинроқ матбуотга маълумот беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!