Қирқ кунлик неварасини сотмоқчи бўлган бобо ушланди

Қирқ кунлик неварасини сотмоқчи бўлган бобо ушланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи Фотиҳ Сотиболдиев (исм-шариф ўзгартирилди) яшаш уйида турмушдан ажрашган 31 ёшдаги қизининг қирқ кунлик ўғил фарзандини 1 миллион 500 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.  
 
Ўз неварасини арзимаган пулга сотишни мўлжаллаган 51 ёшдаги бу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!