Қатар амиридан Эрдўғанга совға: дунёдаги энг қиммат хусусий самолёт (фото+видео)

Қатар амиридан Эрдўғанга совға: дунёдаги энг қиммат хусусий самолёт (фото+видео)

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Boeing 747-8 самолётини совға қилди. ForeignMedia твиттерида шу ҳақида хабар қилинди. 

Маълум бўлишича, бу - дунёдаги энг қимматбаҳо хусусий самолёт. Унинг нархи - 367 миллион евро атрофида. 

Самолётда турли мақсадлардаги бир неча хона мавжуд, унда ҳатто хусусий шифохона ҳам бор. 

Ҳаво кемаси сиғими 94 киши - 76 нафар йўловчи ва 18 экипаж аъзосига мўлжалланган.

Қатар амири томонидан Эрдўғанга совға қилинган самолёт Panasonic кўнгилочар машғулотлар маркази, видеокамералар ва хавфсизлик тизими билан жиҳозланган. 

Бунга қадар Boeing 747-8 фақат амирнинг оиласи ва юқори  даражали амалдорларга хизмат кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!