Жорий йилнинг 19 март куни “Rasmiy.uz” телеграм каналида “Қашқадарёдаги МИБ фаолияти бошқадарёчами?” сарлавҳали хабар жойлаштирилди. Унда суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақида баён этилган. Ушбу хабар Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Бюронинг Нишон туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 27.01.2022 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Ф.Иботова ва С.Иботовалар фойдасига барча мерос мол-мулклар ҳисобидаги улуши учун жавобгар С.Сахибов ва бошқалардан жами 106 млн. 84 минг сўм компенсация пули ундириш тўғрисидаги ижро ишлари бўлим иш юритувига 01.03.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорларнинг номида мол-мулклари аниқланмаган ва уларнинг Республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Шунингдек, қарздор С.Сохибовга нисбатан давлат ижрочисининг 26.10.2022 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари яъни 1 млн. 500 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган ва давлат фойдасига ундирилган.
23.03.2023 йилда бўлим давлат ижрочиси томонидан мерос сифатида қолдирилган “Sohib petrol” номли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси хатлаб олинган. Келгусида, қарздорлик тўлаб берилмаганда, ушбу хатланган мулкни электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилиб, сотувдан тушган пул маблағи, қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.