Қашқадарёда қоидани бузган депутатга ҳеч қандай чора кўрилмади

Қашқадарёда қоидани бузган депутатга ҳеч қандай чора кўрилмади

Қашқадарё вилояти ТВ биноси рўпарасида йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчини ЙПХ ходими тўҳтатди ва унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмасдан уни қўйиб юборди.

Avtoblog.uz телеграм каналининг ёзишича,  бунинг сабабини сўраган бошқа бир ҳайдовчига, ЙПХ ходими уни депутат эканлигини, депутатлар даҳлсизлигини, бу бўйича фармон борлигини айтиб ўтган. ЙПХ ходимининг бу харакати тўғрими?ЙПХ ходими депутат деб айтаётган инсон ростан депутатми? 

Энг ачинарли ҳолат: ҳайдовчи бошқа  ЙПХ ходимига «Қараб туринг ҳозир акани қўйиб юборишади» деб гапириб турганди ва депутат акани қўйиб юборишди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!