Қашқадарёда калтакланган ўқувчи бўйича расмий маълумот берилди

Қашқадарёда калтакланган ўқувчи бўйича расмий маълумот берилди

2019 йил 14 май куни қатор нашрларда Ўқувчи калтакланиб реанимацияга тушди. Мактаб директори зўравонликни бости-бости қилмоқчи мавзусида мақола эълон қилинган.

Ушбу мақоланинг тафсилотлари Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ғузор туман халқ таълими бўлимининг тегишли мутахассислари иштирокида ўрганилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz га хабар берди.

Қайд этилишича, мақолада: Қашқадар вилоят Ғузор туман 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси А.Т. дарс пайтида бошқа ўқувчи тарафидан калтакланиб касалхонага тқизилди. Калтакланган ўқувчининг онасига кўра мактаб директори воқеа юзасидан зилган шикоят аризасини қайтиб олишга мажбур қилган , дейилади.

Ўрганиш жараёнида ўқувчилар билан суҳбатлашилганида, 2019 йил 1 май куни 1-соат дарс тугаганидан кейин танаффус вақтида А.Т. ўқийдиган синф хонасига 10-Д синф ўқувчиси С.М. келиб, ташқарида гаплашайлик деб олиб чиқади. Бир оздан кейин уларнинг орқасидан ўқувчилар чиққанида А.Т.нинг бурнини ушлаган ҳолатда ерда ўтирганини кўришади ва дарҳол ўқитувчиларга хабар беришади. Мактаб ўқитувчилари етиб келиб ўқувчиларни ажратишади ҳамда ўқувчиларнинг ота-онасига хабар беришади. Мактаб ҳамшираси Г.Р. биринчи ёрдам кўрсатади. А.Т. шифохонага кетгунича ҳушида бўлган ва ҳушини йўқотмаган.

7 май куни Ғузор туман ИИБ ходимлари билан суҳбат жараёнида А.Т. онаси Л.Т.: Ўғлимнинг синф раҳбари телефон қилиб мактабга чақирди. Мен келган вақтим ўғлимнинг бурни қонаб, юзлари шишиб скамейкада ўтирган экан. Дарҳол дадаси билан туман шифохонасига олиб бориб, текширтириб ётқиздим. Ҳозирги кунда ўғлим Қарши шаҳар кўп тармоқли тез тиббий бўлимининг травматология бўлимида даволанмоқда. Ҳеч кимдан эътирозим йўқ , деган мазмунда тушунтириш хати берган.

Мактаб директори Л.У. билан суҳбатлашилганида, у А.Т.нинг ота-онаси билан учрашмаганлиги, лекин хар куни унинг аҳволини сўраб турганлигини билдирган.

Билдирилишича, воқеа дарс пайти эмас, танаффус вақти бўлган. 15 май куни А.Т.нинг яшаш хонадонига вилоят халқ таълими бошқармаси ходими З.Хамраев, Ғузор туман халқ таълими бўлими ходими И.Мавлоновлар борганида ўқувчи касалхонада эмас, уйида эканлиги аниқланган.

Шунингдек, Ғузор туман 1-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суҳбатлашилганида, аслида хеч қандай журналист улардан воқеа тафсилотларини сўрамаганини билдиришган.

Қайд этилишича, ўқувчи А.Т. ҳушидан кетмаган, у тез ёрдам машинасида эмас, отасининг машинасида шифохонага олиб кетилган. Мактаб директори бирор бир журналист ундан воқеага изоҳ беришни сўраб, мурожаат қилмаганлигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!