Қашқадарёда эркак икки боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Қашқадарёда эркак икки боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Шанба куни соат 18.52ларда Миришкор туманидаги “Малла” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.О. “Кобальт” русумли автомашинасини қишлоқнинг ички йўлидан ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотади. Натижада автомашина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва йўл ёқалаб кетаётган 14 ёшли И.Д. ва 3 ёшли Ч.А.ни уриб юборади.

Таассуфки, ҳар иккала бола шифохонада вафот этади.

Ҳозир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!