Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–177-сон, 28.08.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2030 йил 1 январгача қарздорлик эвазига банклар ва инвестиция компаниялари балансига ўтган кўчмас мулклар бўйича солиқ имтиёзлари берилади.
▫️ Банклар мулкни балансига олганидан кейин 6 ой, инвестиция компаниялари эса 12 ой давомида мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади.
▫️ Мулкни тўлиқ тўлов асосида сотиб олган харидорларга ҳам 12 ой давомида ушбу солиқ имтиёзи берилади.
▫️ Банк балансидаги мулк 1 йилдан ортиқ муддатга бўлиб-бўлиб сотилса, ҚҚС фақат сотиш ва баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.
Шунингдек, давлат иштирокидаги банкларга қарздорлик эвазига олинган мулкни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотиш, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки лизинг асосида реализация қилишга рухсат берилади.
Агар банкларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига топширган мулклари 1 йил ичида сотилмаса, улар банкларга қайтарилади.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.
Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.
49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.
Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.