Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви октябрь ойида бўлиши мумкин

Путин ва Байденнинг навбатдаги учрашуви октябрь ойида бўлиши мумкин

Россия ва AҚШ президентларининг навбатдаги учрашуви октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, айни пайтда навбатдаги учрашувни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

«AҚШ дипломатик доиралардаги манбанинг айтишича, Россия ва Aмерика яқин ойларда Путин ва Байден ўртасида янги саммит ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Икки президентнинг учрашуви октябр ойининг бошида бўлиб ўтиши мумкин», дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, муҳокама этиладиган мавзулар стратегик барқарорлик, қурол назорати, киберхавфсизлик, Украина, Aфғонистон ва Марказий Осиё ҳамда Яқин Шарқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!