Путин сайловгача Туркияга ташриф буюрмайди

Путин сайловгача Туркияга ташриф буюрмайди

Россия президенти Владимир Путиннинг сайлов олдидан Туркияга хизмат сафари бўлмайди. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзади “Репорт” Россия бюроси.

“Сайловолди тақвими қаттиқ ва жуда қизғин. Аммо энг юқори даражадаги алоқаларга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу мулоқотлар президентларнинг иш жадвалига тўлиқ мос келадиган вақтда бўлиб ўтади”, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Россияда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!