«Путин мени аниқ ўлдиради». Браудер Трампга илтимос билан чиқди

«Путин мени аниқ ўлдиради». Браудер Трампга илтимос билан чиқди

Россия Бош прокуратураси томонидан АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтонга пул ўтказиб беришда айбланган, Hermitage Capital фонди раҳбари Уильям Браудернинг маълум қилишича, уни Россия томонига топширишлари ҳаёти учун таҳдид уйғотиши мумкин. У бу ҳақда CNN эфирида маълум қилган.

Браудер умид билдиришича, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари у билан боғлиқ вазиятда АҚШ ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга риоя этмайди.

«Мени Путинга топшириш фақатгина битта нарсани англатади. Бу мени ўлимга атайин юборишни билдиради», - дея маълум қилган Браудер.

Аввалроқ, Браудер Оқ уйнинг Россия таклифига реакциясидан «шокка тушгани» ҳақида хабар берилганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмуриятининг уни ва америкалик бошқа фуқароларни Россия жосусларига алмаштириш бўйича «эҳтимолий» вариант «кулгили» саналади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!