Президент Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди

Президент Қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Рамазон ойидаги муборак кеча - Қадр кечаси муносабати билан 1402 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, озодликдан маҳрум этиш жазосига ва яшаш жойини тарк этишни чеклаш тарзидаги жазога маҳкум этилган 1192 нафар туркманистонлик ва 210 нафар хориж фуқаролари жазони ўташдан озод қилинган.

Кўпчилик уламолар наздида Лайлатул Қадр кечаси (Лайлатул Қадр) Рамазоннинг 26-кунидан 27-кунига ўтар кечасидир.

У минг ойдан яхшироқ кечадир, дейилади. Агар бу ҳисоб-китоб қилиб кўрилса, тахминан, 83,3 йилга тўғри келади. Мана шу кечада қилинадиган ибодатлар, зикрлар, саловоту тасбеҳлар, дуолар ана шундай вақт кенглигини қамраб олади. Бу, шу муборак кечада қилинган ибодатлар шунча йил давомида бажарилган ибодат савобидан афзал, деганидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!