Порошенко Украина тарихидаги энг йирик сохталаштириш ҳақида маълум қилди

Порошенко Украина тарихидаги энг йирик сохталаштириш ҳақида маълум қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан таклиф қилинган Бутун Украина сўрови "Украина тарихидаги энг катта сохталаштиришдир", деди собиқ давлат раҳбари Пётр Порошенко.

Бу ҳақда унинг "Европа бирдамлиги" партиясининг сайтида хабар берилган.

"Мен Зеленский ўзига келади ва бизни Европадан узоқлаштирадиган сайлов кампаниясини бекор қилади деб умид қилгандим ... Бу Украинага зарар етказишдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди", демоқда собиқ президент.

Порошенконинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг сўровномасини фақатгина "[Украинанинг тўртинчи президенти] Виктор Янукович давридаги сохталаштириш" билан таққослаш мумкин.

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский маҳаллий сайловлар куни аҳоли учун энг муҳим муаммолар бўйича "умумхалқ сўрови" ҳам ўтказилишини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!