Порошенко Россиянинг "танобини тортиб қўйиш"га ваъда берди

Порошенко Россиянинг "танобини тортиб қўйиш"га ваъда берди

Пётр Порошенко президент сайловидан сўнг ҳеч қандай шартларсиз Қримни Украинага қайтаришни ваъда қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Украина ҳеч қандай савдо ва яшириш шартномаларга рози бўлмайди ва Қрим Украинага қайтарилади. Биз буни президент сайловидан сўнг тезроқ амалга ошириш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни бажарамиз , - деб ёзган ўзининг Facebookдаги саҳифасида Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, Украинада президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Айни дамда президентликка 39 киши даъво қилмоқда. Сайловолди рейтинглар бўйича 1 ўринда актёр Зеленкий, Порошенко 20% овоз билан 2 ўринда.

Маълумот учун, бугун Қрим ярим оролининг Россияга қўшилганининг 5 йиллиги тантанали нишонланади. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин Севастополь шаҳрига ташриф буюради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!