"Реал" клуби таркибни кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Мадрид суперклубининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган юлдуз вингер Майкл Олисе қолмоқда.
"Флорентино Перес Олисенинг "Реал"га трансферидан воз кечгани йўқ" — Испаниянинг Sport нашри саҳифаларида мана шундай сарлавҳали мақола чоп этилди.
Мақолада қайд этилишича, "Реал" бу борада "ноҳалол" йўл тутмоқчи эмас. Мадридликлар "Бавария" клубини ҳурмат қилишади ва Олисени фақат расмий музокаралар орқали қўлга киритишга ҳаракат қилишади.
"Флорентино Перес франциялик футболчига эътибор қаратган, бу танловда унга Олисенинг терма жамоадаги шериги Килиан Мбаппе тавсия берган ва бош мураббий Жозе Моуриньо ҳам буни маъқуллаган. Ушбу келишувни амалга ошириш жуда қийин, аммо имконсиз эмас, айниқса Винисиус Жуниор шартномасини узайтирмасликка қарор қилиб, 2027 йилда жамоани тарк этадиган бўлса", — дейилади материалда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Бавария" раҳбарияти Майкл Олисени ҳатто жуда катта маблағ эвазига ҳам сотиб юбормаслигини маълум қилган эди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.