Пандемия: Франциянинг давлат қарзи рекорд миқдорга етди

Пандемия: Франциянинг давлат қарзи рекорд миқдорга етди

Франциянинг давлат қарзи ЯИМнинг 114,1 фоизини ташкил этиб рекорд миқдорга етди, деб хабар бермоқда мамлакат статистика ва иқтисодий тадқиқотлар миллий институти (Insee).

Франция 1995 йилдан буён энг йирик давлат қарзига дуч келди. Пул билан ҳисоблаганда унинг қарзи 2,6 триллион еврони ташкил этмоқда.

Харажатлар коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш чораларини молиялаштириш билан боғлиқ. Масалан, ҳукумат техник ишсизлик бўйича нафақа тўлаш дастурига маблағ ажратди. 

Мамлакат иқтисодиёти 2020 йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракдагига нисбатан 13,8 фоизга қисқарди. Бу 70 йил ичидаги рекорд пасайиш ҳисобланади. Биринчи чоракда пасайиш 5,9 фоизни ташкил этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!