Осиё ўйинлари. Достон Ёқубов олтинга ҳаракат қилди, аммо... (видео)

Осиё ўйинлари. Достон Ёқубов олтинга ҳаракат қилди, аммо... (видео)

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг 4-куни Ўзбекистон спорт делегацияси учун омадли ўтяпти.

Жумладан, оғир атлетикачи Достон Ёқубов кумуш медаль соҳибига айланди. Достон аввал даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда эса 186 кг тошни ўзига бўйсундирган эди.

Аммо учинчи уринишда у ўзи буюрган тошни кўтара олмасдан, умумий ҳисобда эса 331 кг натижа қайд этди ва иккинчи бўлди. 1-ўринни Жанубий Корея вакили банд этди.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!