Ортиқхўжаев: "Элон Маск ўрнига Tesla ишлаб чиқарган бўлардим, агар..."

Ортиқхўжаев: "Элон Маск ўрнига Tesla ишлаб чиқарган бўлардим, агар..."

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 май куни «Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасида ёшлар билан учрашувда чиройли нутқлар қилиш қўлидан келмаслигини маълум қилди. Шаҳар ҳокими Yosh Tadbirkor University лойиҳасини ишга тушириш маросими доирасида сўзга чиқиш таклифига жавобан шундай деди.

«Мен яхши гапира олмайман. Унчалик яхши спикер эмасман. Агар менга савол берсангиз, сизга ўз ҳаётим тажрибаларим ҳақида айтиб беришим мумкин. Мен бошқаларга ўхшаб кўп ва чиройли гапира олмайман. Ё ишлаш, ёки гапириш керак. Иккисидан бири, тўғрими? Мен ишлашни маъқул кўраман. Журналистларимиз жуда кўп гапиришади ва савол беришади. Мен хато қилиб нотўғри гапириб қўйишдан қочишга ҳаракат қиламан», — деди у.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам гапириб, ҳам ишлайдиган одамни кўрмаганини таъкидлади.

«Бундайлар борми? Мен гапга уста эмасман, шунинг учун нимадир нотўғри гапириб қўйсам устимдан кулишади, деб ўйлайман. Лекин имкон қадар [нутқ қилишга] ҳаракат қиламан», — деди ҳоким.

Фестивал қатнашчиларидан бири Тошкент ҳокимидан математика, биология, физика ва бошқа фанларга ихтисослаштирилган синфлари бўлган хусусий мактаб очишда ёрдам беришни илтимос қилди. Ҳоким ушбу йигит билан суҳбатда аввал хусусий мактаб бўлгани айтди, лекин ҳозир йўқлиги, чунки давлат хизматида ишлаётганини таъкидлади. У бундай таълим муассасасини очишда ёрдам беришга рози бўлди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев мактабда қайси фанларни ўзлаштира олгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ўқувчилар 3−4 мавзуни яхши даражада ўрганишлари мумкинлигини таъкидлади. У: «мактабда ҳамма фанларни ўзлаштирганимда эди, ҳозир Элон Маск ўрнига Tesla ишлаб чиқарган, SpaceX ракеталарини учирган бўлардим», — дея жавоб берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!