Олмалиқда аёл кишига тегажоғлик қилган шахс унинг ҳамроҳини ўлдириб қўйди

Олмалиқда аёл кишига тегажоғлик қилган шахс унинг ҳамроҳини ўлдириб қўйди

12 август куни Олмалиқ шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, “Узумбоғ” дала ҳовлиси ҳудудида А.Б. исмли аёлга тегажоғлик қилган С.Х.ни аёлнинг ҳамроҳи бўлган И.П. тартибга чақирган. Бу ҳолатдан жаҳли чиққан С.Х. И.П.ни қўли билан урганида И.П. боши билан ерга йиқилган.

Натижада у етказилган тан жароҳатидан 13 август куни А.Б.нинг дала ҳовлисида вафот этган. С.Х. эса қўлга олинган.

Manba; kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!